Фарғонада бокс бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда (фото)

Фарғона вилояти Фурқат туманида 2-7 май кунлари спортнинг бокс тури буйича 2002-2003 ва 2006-2007 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Фурқат тумани ҳокими кубоги халкаро турнири булиб ўтмоқда.

Мусобақада Фарғона вилоятининг барча туманлари, Наманган, Андижон, Тошкент, Жизаах ва Самарканд вилоятлари ҳамда кўшни республикалардан Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон Республикаларидан ташриф буюрган жами 336 нафар чарм қўлқоп усталари иштирок этмоқда.

Мусобақада бош ҳакам сифатида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий - Маъруфжон Аҳмедов фаолият олиб бормоқда. Қайд этиш жоиз, ушбу мутахассис ўз вақтида Бектемир Мелиқўзиев ва Фазлиддин Мелибоевларга устозлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!