Фарҳод Бекмуротов: "Бундай талабчан мухлислар биздан фақат ғалаба кутишади"
Тожикистонда ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Андижон” жамоамиз ҳозирда бор эътиборини иккинчи даврага муносиб тайёргарлик кўришга қаратган. Табиийки, эндиликда футболчилардаги маъсулият янада ортади. Чунки иккинчи даврада бундан-да муҳим учрашувлар кутмоқда.
Шу ўринда жамоа етакчиларидан бири, меҳнатакш футболчи Фарҳод Бекмуротов биринчи даврадаги иштирок, иккинчи даврага тайёргарлик ва бу ердаги шароитлар хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биринчи давра яхши ўтди. Буни натижаларимиз ҳам айтиб турибди. Худога шукр, қилган меҳнатларимизга яраша мукофотланяпмиз. Бундан-да яхшироқ натижа бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин шунисига ҳам шукр. Бу – футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади. Биринчи даврада йўқотган очколаримизни иккинчи даврада йиғиб, янада юқорироқ натижа қилишга ва мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.
Ҳа, тўғри айтасиз, масъулият янада юқори бўлади. Шундоқ ҳам масъулият кучли. Чунки бундай талабчан мухлислар биздан фақат ғалаба кутишади. Шунинг учун бор кучимиз билан машғулотларда қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Худо хоҳласа, 2-даврани ҳам яхши ўтказамиз, деган умиддаман.
Шароитлар яхши. Икки маҳалдан машғулот қилиш учун ҳамма нарса бор. Майдон ва тренажёр зал, ҳаммасини яхши ҳолатда қилиб беришга ҳаракат қилишяпти. Ишқибозларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришдан чарчашмасин. Оила-аъзоларини бахтига доим соғ-саломат бўлишсин”, - дейди Бекмуротов.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар