Фати ПСЖ билан музокара олиб бормаяпти

Фати атрофидагилар ПСЖ билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этишди.

20 ёшли футболчининг "Барселона"даги келажаги яна жиддий шубҳа остида қолмоқда. Чунки Фатининг жамоа бошқарувчиси Хави Эрнандес билан муносабатлари яхши эмас. Испаниялик футболчига даъвогарлардан бири ПСЖ бўлиб турибдин, аммо ҳужумчининг атрофидагилар бу маълумотни рад этишган, деб хабар беради журналист Жерар Ромеро. 

Ансу Фати ўтган мавсумда "Барселона" сафида 51 ўйинда майдонга тушиб, 10 гол ва 4 голга ассистентлик қилди. Футболчининг меҳнат шартномаси 2027 йилгача амал қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию