Фати ва Торрес "Барселона"да қолишга умид қилмоқда
"Барселона"нинг икки футболчиси кейинги мавсумда ҳам ўз жамоаларида қолишга умид қилишмоқда. Гап клуб молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун сотилиши мумкин бўлган ҳужумчилар Ферран Торрес ва Ансу Фати ҳақида кетмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Торрес ва Фатининг нияти ўзгармаган. Раҳбарият ва матбуот босимига қарамай, футболчилар келажакда жамоада муваффақият қозониш учун “кўк-анорранглилар”да қолишни исташади.
Фати ва Торресга бир қатор клублардан талаб бор, Шунинг учун "Барселона" тушумни бошқа трансферларга ишлатиш учун уларни катта пулга сотмоқчи.
Фикрлар