Фатининг маоши оширилди ва асосий жамоага ўтказилди

"Барселона" ярим ҳимоячи Ансумане Фатини асосий жамоага ўтказганини эълон қилди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, футболчининг ҳафталик маоши 170 мингдан 400 минг еврога кўтарилган.

2020/21 йилги мавсумда Фати "Интер"га ўтиб кетган Артуро Видалга тегишли бўлиб келган 22-рақам остида тўп тепади.

Испаниялик иқтидорли футболчи 2019 йилнинг 25 август куни профессионал фаолиятидаги дебют учрашувини ўтказган. У "Барса" сафида 33 бор майдонга тушиб, 8 та гол уришга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)