Файзуллаев, Ҳусанов ва Абдураҳматов. Осиё кубогида қатнашган 3 нафар футболчимизнинг нархи "учди"

  • 21 февраль, 2024, 15:54
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Transfermarkt" портали Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубогида яхши иштирок этган футболчиларнинг нархини янгилади. Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ҳам бу борада ўсишга эришди. 

Москванинг ЦСКА клуби вингери Аббосбек Файзуллаевнинг нархи 1 миллион еврога юқорилаб, ҳозирги нархи 5 миллионга етди. "Ланс"  сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Абдуқодир Ҳусановга 500 минг евро қўшилди ва унинг нархи 2 миллион еврога етди.

"Насаф" ҳимоячиси Зафармурод Абдураҳматовга эса 150 минг қўшилди ва энди унинг нархи 500 минг евро.

қртвил

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!