Файзуллаев, қўрқмай босавер!
Бугунги кунда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Россия Премьер-лигасида ЦСКА жамоасига мухлислик қилмоқда.
Табиийки, бу ҳолат “Пахтакор” тарбияланувчиси Аббосбек Файзуллаевнинг Москва клуби сафига қўшилгани билан боғлиқ. “Армиячилар”нинг мусобақа пешқадами – “Краснодар” мағлубиятсиз сериясига чек қўйган учрашувда ҳам легионеримизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга бир гуруҳ ҳамюртиларимизнинг боргани ҳам фикримизга далил бўлади.
Аслида Премьер-лигада яна тўрт нафар ўзбек футболчиси бор. Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев “Рубин” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, Иброҳимхалил Йўлдошев ва Русланбек Жиянов “Нижний Новгород” ўйинчилари ҳисобланади.
Бироқ бу икки жамоа ҳали совринли ўринлар учун курашиш тажрибасига эга эмаслиги ва легионерларимиз мунтазам майдонга тушмаётгани боис, мухлисларимизни ЦСКА ва Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинларини томоша қилиш кўпроқ қизиқтирмоқда.
Аббосбек Файзуллаев ҳам ҳамманинг ишончини оқлашни уддалаяпти. 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз “Краснодар”га қарши ўтказилган баҳсда Фёдор Чаловнинг ғалаба тўпига ҳаммуаллиф бўлди.
Россия футболида катта ютуқларни қўлга киритган Валерий Газзаев ўзбек футболчиси ўйинига баҳо берди.
- Ўйиндан ўйинга Аббосбекнинг ўзига бўлган ишончи ошиб боряпти. Агар шу тақлид ўсишда давом этса, катта уста бўлиб етишишига имконияти етарли. У оёқлари чаққон, майдонни кўра олиш қобилияти жуда яхши ва ажойиб ўткир пасларни бера оладиган футболчи.
Чаловга қандай голли пас узатганини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўша вазиятда унинг яқинида ЦСКАнинг бошқа ўйинчиси турган жди. Лекин Файзуллаев жуда ақлли қарорга келиб, Чаловга тўп узатди. Бу Файзуллаевнинг салоҳияти жиддий эканидан далолат беради, - деди Валерий Газзаев.
ЦСКА ўйинларида Аббосбек Файзуллаев билан ёнма-ён ўйнаётган Иван Обляков ҳам ўзбек легионери жамоага тўлиқ мослашиб олганини эътироф этди ва унинг жамоада ўз ўрни борлигини алоҳида таъкидлади.
- Аббосбек Файзуллаев – камтарин, кўнгли очиқ йигит. У ўта масъулиятли ва ўз устида кўп ишлайди. У жамоамизга келганида мен уни танимас эдим, қанақа инсон эканини билмасдим.
Жамоага тез қўшилиб кетди. Рус тилини яхши билади, доим мулоқот қиламиз. Унинг салоҳиятини билганимиз учун ҳеч нарсадан қўрқма, бос, деймиз. Аббосдан ўйинда масъулиятни ўзига олишини сўраймиз, - деди Иван Обляков.
Шу йилнинг август ойида “Пахтакор”дан ЦСКАга кўчиб ўтган 20 ёшли футболчимиз Премьер-лигада саккиз маротаба майдонга тушиб, битта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Файзуллаев сентябрь ойида ЦСКАнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди. “Крилья Советов”, “Спартак” ва “Рубин”га қарши ўтказилган учрашувларнинг энг яхши футболчисига аталган совринлар билан тақдирланди.
Легионерларимиз чемпион “Ордабаси”да қоладими?
Файзуллаев учун қийинчиликлар энди бошланади!
Шомуродов қани?
Ана холос: Файзуллаев тез орада ЦСКАдан кетиши мумкин...
Файзуллаев ЦСКА енгилмас рақибни қандай ютганини сирини айтди
"Барса"да ўйнаган футболчи Файзуллаевга баҳо берди
Шомуродовнинг ишлари яхши томонга ўзгарди
Раньери муҳим ўйин олдидан Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берди
Фикрлар