Файзуллаев Квинси Промеснинг ўрнини эгаллаши мумкин
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Россия Премьер-лигаси ўйинларини ҳам катта иштиёқ билан кузатиб бормоқда.
Бу чемпионатда ўзбек футболи тарбияланувчиларидан уч нафар тўп тепяпти. Аббосбек Файзуллаев ЦСКА шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов “Рубин” жамоаси ўйинчилари ҳисобланади.
Аббосбек Файзуллаев жорий мавсумда Россия Премьер-лигасининг энг яхши ассистенти номига сазовор бўлиши мумкин. Статистика мутахассислари чемпионатда энг кўп голли пас узатаётган ўйинчилар рўйхатини тузиб чиқди.
Аслида бу номинацияда “Спартак”нинг нидерландиялик легионери Квинси Промес етакчилик қилаётган эди. Биринчи даврада олтита голли пас оширган ўйинчи Бирлашган Араб Амирликларида ҳибсга олинган ва Москвага қачон қайтиши катта сўроқ остида турибди.
Унинг пешқадамлик мавқеини эгаллашга тайёр турганлар талайгина. Улар орасида Аббосбек Файзуллаев ҳам бор.
Демак, Премьер-лиганинг энг зўр ассистенти бўлишга даъвогарлар билан танишамиз.
6-та голли пас:
Константин Тюкавин – “Динамо” футболчиси ЦСКАга қарши ўтказилган учрашувда икки голли пас оширган. Бундан ташқари, жамоадошлари Константиннинг узатмасидан кейин “Локомотив”, “Ахмат”, “Ростов” ва “Факел” дарвозаларини ишғол қилган.
5 тадан голли пас:
Максим Глушенков – “Локомотив” ҳужумкор футболчиси “Факел” билан ўйинда иккита, “Зенит”, “Крилья Советов” ва “Урал” билан баҳсда биттадан ассист қайд этди.
Клаудиньо – легионер футболчи “Зенит”даги жамоадошларига “Урал”, “Спартак”, “Ахмат” ва “Балтика” дарвозаларини ишғол қилишга ёрдамлашиб юборган.
Вендел – бразилиялик футболчи “Зенит”нинг ҳужумкор ўйинчилари сафига кирмаса ҳам, “Рубин”, “Балтика”, “Сочи” ва “Урал” билан бўлган ўйинларда ассист қайд этди.
Сергей Пиняев – “Локомотив”нинг ёш ярим ҳимоячиси “Балтика”, “рубин”, “Крилья Советов” ва “Урал” билан ўйинларда ассист муаллифи бўлди.
4 тадан голли пас:
Аббосбек Файзуллаев – Россия Премьер-лигасининг биринчи қисмида асосий кашфиёт сифатида эътироф этилган ўзбек футболчи ассистентлар рақобатида ғолибликка жиддий даъвогар ҳисобланади. Қишки танаффусгача тўртта голли пас муаллифи бўлган Файзуллаев энди ЦСКАнинг бошланғич таркибига қайтишга ҳаракат қилиши керак. Унинг паслари “Крилья Советов”, “Краснодар”, “Нижний Новгород” ва “Динамо” дарвозаси ишғол қилинишига сабаб бўлган.
Александр Соболев – “Спартак” футболчиси “Рубин” ва “Балтика” билан ўйинларда иккитадан голли пас узатди.
Никита Салтиков – “Крилья Советов” вингери мавсумнинг биринчи ярмида порлади ва келаси мавсумни “Локомотив” сафида бошлайдиган бўлди. Никита “темирйўлчилар” билан ўйинда ҳам жамоадошини голли позицияга олиб чиқди. Шунингдек, унинг пасларидан кейин “Балтика”, “Спартак” ва “Урал” дарвозаси ишғол қилинди.
Иван Обляков – Аббосбек Файзуллаевнинг жамоадоши ҳам “Спартак”, “Сочи”, “Факел” билан ўйнларда ўзини кўрсатди.
Бундан ташқари, “Крилья Советов”дан Роман Ежов, “Динамо”дан Диего Лаксальт, “Сочи”дан Мартин Крамарич ҳам ўз жамоадошларига тўрттадан голли пас узатган.
Фикрлар