Фазлиддин Ғоибназаров эртанги жанг олдидан "face to face" маросимидан қатнашди (фотогалерея)
Олдин хабар берганимиздек, 2 декабрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган "Humo Arena"да профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Ушбу оқшомда юртимизнинг ва ҳориждан келган бир қанча чарм қўлпоп усталари рингга кўтарилади. Шунингдек, 63,5 кг вазн тоифасида гран-при турнири ярим финал жанглари ва 72 кгда ҳам ҳудди шундай турнирнинг илк босқичи бўлиб ўтади. Қолаверса, асосий баҳсларда Фазлиддин Ғоибназаров, Жамшид Каримов, Олимпиада ўйинлари совриндори, арманистонлик Ованнес Бачков, ирландиялик Жоно Керрол каби боксчилар рингга кўтарилади.
Бугун спортчилар ўртасида вазн ўлчаш ва "face to face" маросими бўлиб ўтди. Қуйида ушбу маросимдан олинган суратларни томоша қилинг.
Суратлар муаллифи: Жасур Жўраев.
Фикрлар