Фазлиддин Ғоибназаровнинг кейинги жанги қачон бўлади?
Ads

Маълум бўлишича, Фазлиддин 18 январь куни Америка Қўшма Штатларида Доминикан Республикаси боксчиси Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказади. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.