Феликс "Бенфика"га қайтадими? Португал клуби бош мураббийи жавоб берди
Рожер Шмидтнинг фикрича, Жоау Феликс “Бенфика”га қайтмайди.
Хабар қилинишича, Феликс муносабатлари кескинлашгани учун "Атлетико"ни тарк этиш ниятида. 2019 йилда Жоауни 120 миллион еврога Мадрид клубига сотган "Бенфика" уни шу ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олиш ниятида эди.
“Биз уни 120 миллион еврога сотдик ва икки-уч йилдан кейин қайтариб олмоқчимиз. Бу қандай бўлиши мумкин? Иқтисодий жиҳатдан бу деярли мумкин эмас.
У ажойиб ўйинчи, эҳтимол унинг эволюцияси ҳамма кутгандек бўлмаган. Муаммо нимада эканлигини билмайман, лекин ҳозир бу савол мен учун эмас”, - деди “Бенфика” бош мураббийи.
Фикрлар