Фелиш "Астон Вилла"га ўтишни истамади. Сабаб?
Ҳужумчи Жоау Феликснинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Португалиялик футболчи 2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Челси"да ўтказди, аммо у тез орада "Атлетико"га қайтади.
Хабар қилинишича, Феликс фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин, бироқ футболчи бу жамоада ўйнашни истамайди.
"SER Deportivos" хабарига кўра, 23 ёшли ҳужумчи Чемпионлар лигасида ўйнамайдиган клубга ўтмайди. "Астон Вилла" фақат Конференция лигасига йўлланма олган.
Фикрлар