Фелиш "Челси"да қолиши мумкин
"Челси"да ижара асосида тўп сураётган Жоау Фелиш ёзда Мадридга қайтиши керак. Аммо у АПЛда қолиши ҳам мумкин. "Аристократлар" португалиялик вингернинг ижара муддатини узайтиришни истамоқда, дея хабар берди "Sun Sport" нашри.
Манбанинг таъкидлашича, Фелишнинг ўзи ҳам "матрасчилар" таркибига бориб қўшилишни хоҳламаяпти. У қишки трансферлар ойнасида Симьоне билан жанжал сабабли, клубни тарк этганди. 23 ёшли футболчи аргентиналик мураббий жамоадан кетса, қайтиши мумкин.
Маълумот учун Жоаунинг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2027 йилда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар