Фелиш "Ливерпуль"га ўтиши мумкин эди

Ўтган мавсумни "Челси"да ижара асосида ўтказган Жоау Фелиш АПЛда қолиши ҳам мумкин эди. Унга "Ливерпуль" қизиқиш билдирган. Мерсисайд клуби страйкерни Дарвин Нуньесга алмаштириш бўйича музокаралар ўтказмоқчи эди, дея хабар бермоқда "GOAL" нашри. 

Маълум бўлишича, португалиялик футболчининг ўзи "қизиллар"га рад жавобини берди. У фаолиятини "Барса"да давом эттиришни танлади. 

Эслатиб ўтамиз, Фелиш ижара асосида Каталония жамоасига ўтди. Жоау янги клубида афсонавий Йохан Кройфга тегишли бўлган 14-рақамда ўйнайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!