Фелиш қайси жамоага ўтиши ойдинлашиб бормоқда
Жаоу Фелиш “Атлетико”ни тарк этиши мумкин. Унинг келажаги ЖЧ-2022’дан кейин ҳал бўлиши мумкин. Англиянинг бир қатор клублари футболчига қизиқиш билдирмоқда. Курашга “Челси” ҳам қўшилгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлмоқда.
Инсайдер Дин Жонснинг таъкидлашича, Фелиш Англияда ўзини синаб кўришни истайди. Кейинги манзил “Челси” бўлиши ҳам мумкин.
Фелиш клубда кам ўйин амалиётига эга бўлишига қарамай, Португалиянинг асосий футболчиларидан бирига айланиб бормоқда. У мундиалда битта гол уришга муваффақ бўлди. Терма жамоани нимчорак финалда Швейцарияга қарши ўйин кутмоқда.
Фикрлар