Фелиш қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Жоау Феликс ПСЖга ўтмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, ҳужумчи Париж клубида ўйнамоқчи. Парижликлар сафида Феликснинг бир қанча ватандошлари ҳам бор.

"Атлетико" ўз футболчиси учун 100 миллион евро талаб қилмоқда, аммо ПСЖ унинг трансферига қизиқиш билдираётган бўлса-да, бундай суммани тўлашга тайёр эмас.

Аввалроқ, Жоауга "Астон Вилла"дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ унинг ўзи фақатгина ЕЧЛда ўйнайдиган клуб сафига ўтиш ниятида эканлиги маълум бўлган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!