Фелиш Роналду билан бир жамоада ўйнамоқчи

CHERY AUTO

“Атлетико” Мадрид форварди Жоау Фелиш “Ювентус”даги ҳамюрти Криштиану Роналду билан бир жамоада ўйнаш истаги борлигини айтиб ўтди.

Tecno

“Криштиану менга доимо меҳрибон ва у менинг ўйинларимдан ҳайратланади. Мен болалигимда унинг ўйинларини телевизор орқали томоша қилардим, у менинг кумирим. Келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди, аммо  у билан бир клубда ўйнашни хоҳлардим”, - дейди Фелиш.

Эслатиб ўтамиз, Фелиш ва Роналду ҳозирда Португалия терма жамоаси сафида бирга тўп суришмоқда.

Маълумот учун, Фелиш “Атлетико” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!