"Фенербахче" футболчиси "Наполи"га ўтадиган бўлди

Туркиянинг "Фенербахче" клуби ўзининг македониялик ярим ҳимоячиси Элиф Элмаснинг "Наполи"га кўчиб ўтганини расман тасдиқлади.

Айрим манбааларнинг ёзишича 19 ёшли футболчининг трансфери А Серия грандига 15 млн еврога тушган. Айтиш керакки, Элмас тез орада “Наполи”да тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг расман шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Элиф Элмас “Фенербахче” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 47та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ғамла 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Шимолий Македония терма жамоаси таркибида эса 12та ўйин ўтказиб, 2та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!