"Фенербахче" "Ювентус" футболчисини ижарага олди

Туркиянинг "Фенербахче" клуби "Ювентус"дан Филип Костични ижарага олганини расман эълон қилди. 

Фабрицио Романоанинг сўзларига кўра, ижара бир мавсумлик бўлиб, шартномада вингерни сотиб олиш банди ҳам бор. 

Костич 2022 йили "Айнтрахт"дан 14.7 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Икки йилдан кейин у Туркияга йўл олмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!