Фердинанд кимни танлади?

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Рио Фердинанд "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк ва собиқ жамоадоши Неманья Видичларни ўзаро таққослади.

“Мен ван Дейкнинг ўйинларига қойил қоламан. Ҳозир у дунёнинг энг яхши ҳимоячиси. Лекин, ҳимоя марказида ўзимга шерик танлашим керак бўлса, Видични танлаган бўлардим. Биз у билан жуда кўп ўйин ўтказдик ва бир-биримизни сўзсиз тушунадиган бўлдик. Мен доим унга ишонишим мумкин эди”, - дейди Фердинанд.

Маълумот учун, Видич ва Фердинанд 2006-2014 йилларда “Манчестер Юнайтед” сафида бирга тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)