Фердинанд: "Мессига тўпни олдириб қўйиш кечирилади"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Хорватия терма жамоаси ва "Лейпциг" вакили Йошко Гвардиолнинг ўйин савияси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гвардиол жаҳон чемпионатида энг кучли ҳимоячилардан бири бўлди. У ҳали ёш, лекин жуда хотиржам ҳаракат қилади, тўп билан ажойиб тарзда ишлайди.

Дастлабки турларда унинг тўпга эгалик қилган ҳолда ҳимоядан қандай чиқиб кетганини кўрдик, лекин Аргентинага қарши ўйинда уни қайта-қайта тўхтатиб қолишди. Ахир бу Месси, унга тўпни олдириб қўйиш кечирилади. 

Йошко мундиал давомида бошқалардан яққол ажралиб турди, агар у худди шу руҳда ўйнашда давом этса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин", - деди Фердинанд.

Маълумот учун, Гвардиол ва Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионатини бронза медаллар билан якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!