Фергюсон, Гвардиола, Михелс... Футбол тарихидаги энг яхши мураббийлар номи маълум қилинди

FourFourTwo журнали футбол тарихидаги энг яхши мураббийлар топ-10 талигини тузиб чиқди.

Ушбу рўйхатдан Алекс Фергюсон, Ринус Михелс, Йохан Кройфф, Билл Шенкли, Пеп Гвардиола, Арриго Сакки, Мэтт Басби, Эленио Эррера, Эрнст Хаппель, Валерий Лобановский жой олди.

France Football нашрининг ўтган йилги рейтингида Михелс биринчи, Фергюсон эса иккинчи ўринда қайд этилганди. Бу сафар Фергюсон тенгсиз, деб топилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)