Фернандес: "Будимирга нисбатан белгиланган пенальти тўғри қарор"

Собиқ ҳакам Павел Фернандес Испания чемпионатининг 25-турида "Реал" ва "Осасуна" ўртасидаги учрашувда белгиланган пенальти вазиятига муносабат билдирди.

34-дақиқада "Осасуна" ҳужумчиси Анте Будимир "Реал" жарима майдонида дарвозабон Тибо Куртуа билан тўқнашувдан сўнг йиқилди. Дастлаб бош ҳакам Алехандро Кинтеро бу ҳолатни симуляция деб баҳолаб, Будимирга сариқ карточка кўрсатди. Бироқ видеотакрорни кўриб чиққач, у қарорини ўзгартириб, пенальти белгилади. Анте Будимир ўзи 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширди.

"Тибо Куртуа Анте Будимирнинг оёғига босиб, уни йиқитади. Жонли эфирда, ҳатто илк такрорларда ҳам хорват футболчиси симуляция қилгандек туюлди ва шу сабабли у сариқ карточка олди.

Аммо кўрсатилган такрордан кейин ҳеч қандай шубҳа қолмайди. Бу — аниқ пенальти", — деб ёзди Фернандес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!