Асосий мазмунга ўтиш

Фернандеш ижтимоий тармоқдаги лайки учун танқидга учради

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш захирада қолгач, садоқат ҳақидаги танқидий постни лайк қилиб, мухлислар ғазабини қўзғатди.

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш ижтимоий тармоқдаги лайкидан кейин муҳокамалар марказида қолди. Унда «Содиқ инсонга бир кун келиб ҳамма нарсага бефарқ бўлиб қоладиган даражага етишига йўл қўйманг» деган мазмундаги постга лайк босган.

Бу воқеа жамоа бош мураббийи Майкл Кэррик португалиялик футболчини «Борнмут»га қарши ўйинда захирада қолдирганидан кейин содир бўлди.

Manchester Evening News нашри лайк босилган постнинг скриншотини эълон қилди. Нашр журналисти эса бу ҳолат юзасидан қуйидагича фикр билдирди:

«Бруну Фернандешга нима бўлди? Одатда у бундай ишларга қўл урмасди, энди эса хафа бўлган ўсмир каби аҳмоқона видеоларга лайк босмоқда».

Журналист ярим ҳимоячининг норозилигини тушуниш мумкинлигини тан олди. Унинг таъкидлашича, Фернандеш фаолиятининг энг яхши йилларини клубга бағишлаган, аммо жамоа ҳамон таназзулда давом этмоқда. Бироқ журналист Фернандеш аввал Кэррикнинг ишончини оқламаганини, энди эса ўзини бир вақтлар жамоадаги мавқеидан очиқ норози бўлган Алехандро Гарначога ўхшаб тутаётганини қўшимча қилди.

Ўтган ҳафта Чемпионлар лигасида «Комо»дан 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин Фернандеш ўйин тактикаси юзасидан танқидий фикрлар билдирган эди. Якшанба куни эса сардорисиз майдонга тушган «Манчестер Юнайтед» «Борнмут»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ