Фернандеш: Криштианунинг голларини санаш қийин

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш жамоадоши Криштиану Роналдуни клуб миқёсида урган 700-голи билан табриклади ва АПЛ 10-тури доирасидаги "Эвертон" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.

"Криштианунинг голларини санаш қийин. У ҳар ҳафта янги рекорд ўрнатаётгандек туюлади. Мен Роналду учун хурсандман, чунки у бу кўрсаткичга эришиш учун жуда кўп меҳнат қилди. Бугун у гол урди ва биз ғалаба қозондик - Роналду учун эса жамоанинг ғалабаси энг муҳими.

Биз эрта гол ўтказиб юбордик, аммо шундан сўнг биз тезда ўйинга мослашдик ва биринчи бўлимнинг ўзида вазиятни тўғриладик", - дейди Фернандеш.

"Эвертон" дарвозасига урилган гол Роналду учун Премьер лиганинг жорий мавсумидаги биринчиси бўлди. Бунгача 37 ёшли португалиялик 2022/23 йилги Премьер лиганинг 6 та ўйинида гол ура олмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!