Фернандиньо: “Ман Сити” энг кучли таркибга эга

 

“Манчестер Сити” жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Фернандиньо “Вест Бромвич”га қарши (3:2) кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз кўп голлар уриб, ғалабага эришяпмиз. Бу каби ўйинлар мавсум охирида бизга ёрдам беришига умид қиламан. Гол ураётганимдан хурсандман. Бугунги ўйин ҳам яхши ўтди.

Мухлислар бизнинг ўйинларни завқ билан томоша қилишмоқда ва ҳолат бизни руҳлантиради. Фикримча, “Манчестер Сити” ҳозир энг кучли таркибга эга”, – деди Фернандиньо.

Маълумот учун, Фернандиньо мазкур ўйинда битта гол ва битта голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!