Фернандо Вердаско кореялик теннисчига мағлуб бўлди

Испаниялик теннисчи Фернандо Вердаско ва кореялик Хён Чон Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган мусобақанинг учинчи даврасида ўзаро рақобатлашди.

Беш сет давом этган ушбу учрашувда Фернандо рақибига 6:1, 6:2, 5:7, 3:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Энди "US Open"нинг тўртинчи босқичида Хён испаниялик Рафаэль Надаль билан ўзаро куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!