Ферран Торрес "Атлетико" трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда
"Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш доирасида қолмоқда.
26 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери ҳақида баҳорда ҳам бир неча марта хабарлар тарқалган эди. Журналист Жерард Ромеронинг янгиланган маълумотларига кўра, "Атлетико" ҳали ҳам ушбу вариантни кўриб чиқмоқда.
Бироқ асосий муаммо футболчининг ўзи билан боғлиқ. Манбага кўра, Ферран Торрес жамоани тарк этишга шошилмаяпти ва трансферга унчалик қизиқиш билдирмаяпти.
Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунига етади. Шу сабабли, "Барселона" ёзда яхши таклиф тушса, уни кетишга кўндиришга мажбур бўлиши мумкин.
Шунингдек, Ферран Торрес "Атлетико"дан "Барселона"га эҳтимолий Хулиан Альварес трансферида ҳам муҳим роль ўйнаши мумкинлиги айтилмоқда.
Transfermarkt портали унинг қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар