Ферран Торрес келажаги ҳақида гапирди
Сўнгги пайтларда "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торреснинг Англия премьер-лигаси клублари билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, 23 ёшли футболчи ўзи айтганидек, ҳеч қаёққа кетмоқчи эмас.
"Мен "Барса"да жуда бахтиёрман ва мен бу клубда ўйнашда давом этишни режалаштиряпман", дея Торреснинг гапларини келтиради нуфузли инсайдер Фабрицио Романо.
Ферран Торрес 2022 йил бошидан буён "Барселона"да ўйнамоқда. Ўшандан бери ҳужумчи 71 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар