Ферран Торрес: Мен буқаман

"Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиши кутилаётганди. Аммо ҳужумчи сўнгги икки ўртоқлик учрашувидаги ўйинлари туфайли раҳбариятнинг фикрини ўзгартиришга муваффақ бўлди. 

Бир ҳафта олдин форвард шундай деган эди: "Мен буқаман. Ҳеч ким мени мағлуб эта олмайди." 

Қайд этиш лозим, 23 ёшли испан "Реал"га қарши учрашувда жамоасининг иккинчи голига (3:0), "Арсенал"га қарши беллашувда эса (3:5) "Барса"нинг учинчи голига муаллифлик қилганди. У ҳозирча ўртоқлик баҳсларида клубнинг асосий ҳужумчиси Роберт Левандовскидан  (1 та гол) кўпроқ гол уришга муваффақ бўлди. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!