Ферран Торресга АПЛдан таклиф бор

"Барселона" ҳужумчиси Ферран Торресда фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш учун бир нечта вариант бор. Бу ҳақда журналист Жерар Ромеро хабар берди. Бироқ қизиқаётган клублар номини ошкор қилинмаган.

Аммо манбанинг таъкидлашича, раҳбарият Ферранни сотиш истагида бўлишига қарамай, футболчини "Барселона"ни тарк этиш ниятида эмас. Торрес қолишни ва "кўк-анорранглилар"нинг асосий таркибида мустаҳкам ўрин эгаллашни истайди.

Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасида Торрес аввалроқ чемпионатнинг олтин медалларини қўлга киритган "Манчестер Сити" рангларини ҳимоя қилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!