Феррер Баштаддаги турнир ғолиби бўлди
Ads

Бугун Швециянинг Баштад шаҳрида АТP таснифидан ўрин олган “SkiStar Swedish Openтурнирининг финал ўйини бўлиб ўтди.

Соврин учун украиналик Александр Долгополов ва испаниялик Давид Феррер ўзаро баҳс олиб боришди. 1 соат 26 дақиқа давом этган учрашувда жаҳоннинг саккизинчи ракеткаси бўлган Феррер 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Соврин жамғармаси 540 310 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда ғалаба қозонган Феррер фаолиятидаги 27 совринини қўлга киритди.

Давид Феррер (Испания) – Александр Долгополов (Украина)  6:4, 6:4.