Февзи Давлетов: "Футболчиларнинг руҳий ҳолати мени хавотирга соляпти"
Суперлигада 20-тур баҳслари давом этди. "Сурхон" жамоаси бу турда сафарда "Динамо" билан куч синашди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биз деярли ҳар ўйинда қизил карточка оляпмиз. Бу яхши эмас. Футболчиларнинг руҳий ҳолати мени хавотирга солмқода. Аввалги учрашувларда бўлгани каби бугун ҳам четлатиш бизга салбий таъсир кўрсатди. Агар қизил карточка бўлмаганида, баҳс режамиз асосидаги темпда ўтган бўлар эди.
- Таркиб ҳақида фикрингиз?
- Бизда ҳужум чизиғида муаммолар бор. Менимча, етарлича вазият яратяпмиз, аммо негадир футболчилар дарвозага зарба йўлламаяпти. Танаффусда бу борада албатта иш олиб борамиз. Ишлашда давом этамиз. Руҳий томондан ҳам керакли ишларни амалга оширишимиз керак.
Фикрлар