Февзи Давлетов: "Термизга яқинлашяпмиз, Тошкентдан узоқлашдик"

Суперлига 15-турида "Сурхон" жамоаси ўз майдонида "Қизилқум" клубини қабул қилди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Навбатдаги муҳим баҳс ва муҳим ғалабага эришдик. Шу боис турнир жадвалида юқорига кўтарилдик. Ажойиб ўтган биринчи бўлимда ҳужум чизиғидаги якуннинг йўқлиги кўзга ташланди. Танаффусдан кейин бироз биринчи ва иккинчи зонага ўтишда хатоларга йўл қўйдик. Яхшиямки, гол уриб олдик. Ваҳоланки, биринчи бўлимни ўзида бу ишни уддалашимиз керак эди. Мухлисларимиз ва йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. 

- Фарруҳ Икромовни нега алмаштирдингиз? 

- Ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Эртага маълум бўлади. 

- "Қизилқум"нинг биринчи ва иккинчи даврадаги ўйини ўртасида фарқ қандай? 

- Албатта фарқ бор. Биз биринчи бўлимда ўйинни бошқардик, аммо иккинчи бўлимда "Қизилқум" агрессия ва босим қўшди. Биз кўп хато қилдик. Рақиб бугун ғалаба қозонишни жуда истаган эди. Ҳар бир жамоа ҳар бир ўйинда 6 очко учун майдонга тушмоқда. 

- Жамоангиз кубокда ярим финалга чиқди. Эътибор кубок ёки лигага кўпроқ қаратилганми? 

- Биз учун ҳар бир ўйин муҳим. Осон бўладиган ўйинлар қолмади. 

- Жамоага ўз тактикангизни сингдира олдим деб айта оласизми? 

- Иккинчи бўлимда айрим эпизодларда ха, аммо биринчи бўлимда тўлиқ деб айта оламан. Афсуски, иккинчи бўлим стартидаги 15 дақиқа ҳақида йигитларни огоҳлантирган эдик. Олдинда, бизни «Андижон» билан жуда муҳим баҳс кутмоқда. Водийга сафар анча кучни олади. 

- Термиздан келган мухлислар фикрингиз қандай? 

- Ўйлашимча, биз Термизга яқинлашяпмиз. Тошкентдан узоқлашдик. Улар ҳар бир ўйинда бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Уларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларимизни руҳлантирди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
13/08/2024 11:11
Биз доимо Сен билан Сурхон!!! Термизга якинлашаетганларининг чин булсин,бизлар интизорлик билан кутмокдамиз.