Февзи Давлетов: "Йўқотишлар ҳужум чизиғига таъсир кўрсатди"
Суперлигада 19-тур ўйинлари давом эттирилди. "Сурхон" жамоаси "Бунёдкор" билан куч синашди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Агар биринчи бўлимни олсак, бизга ҳужумда бироз тезлик етишмади. Рақиб зоналарни беркитишга улгурди. Ваҳоланки, имкониятларда реализация панд берди. Зарба керак пайтда пас бериб, пас керак жойда зарба йўлладик. Муаммо ҳам шунда. Йўқотишлар ҳам ҳужум чизиғига таъсир қилди.
- "Сурхон" қишда ҳужум чизиғига янги ижрочиларни харид қиладими?
- Албатта, бу борада ишлаймиз. Иложи бўлса 3 та ҳужумчидан ротация ёрдамида фойдаланиш керак. Ҳозир қизил карточка ва ёшлар терма жамоасига йўл олган футболчимиз сабабли ижрочи етишмади.
- Бугун мураббийлар штаби ҳужум чизиғида марказий ҳимоячи - Нодирхон Нематхоновнинг олдида ҳужумчи бўлганда осонроқ бўлармиди?
- Ҳа, биз бугун шундай услубга мурожаат этдик. Бир ҳафта давомида уни ҳужумда синаб кўрдик. Баланд бўйли футболчидан қанотдаги узатмалар ёрдамида фойдаланмоқчи эдик, аммо бу наф бермади.
Фикрлар