FIDE рейтинги янгиланди. Шахматчиларимизда ўзгариш борми?

  • 03 Apr 23:45
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Chess
CHERY AUTO

FIDE рейтинги янгиланиб, шахматчиларимиз деярли ўзгаришсиз қолди. Фақатгина Жавоҳир Синдаров бир поғонага пастлади.
 
Ҳозирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 2773 очко билан ушбу рейтингда 6-ўринда бораётган бўлса, бошқа бир вакилимиз Жавоҳир Синдаров 2706 балл билан 30-ўринни эгаллади. 
 
Аржун Эригаиси Германия Бундеслигасидаги иккита ғалабадан сўнг Каруанани ортда қолдириб, дунёда 4-ўринни эгаллади. Фабиано эса ўз навбатида Америка кубогида Накамурага имкониятни бой бериб, 5-ўринга тушиб кетди. 
 
Магнус Карлсен Норвегия жамоалар чемпионатида ғалаба қозонганидан кейин 2837 тага кўтарилиб, 1-ўринда қолмоқда. 
 
Мазкур рейтинггидаги кучли 30 лик билан батафсил танишинг.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!