FIFA 23 симуляцияси Қатардаги ЖЧда қайси жамоа чемпион бўлишини тахмин қилди (фото)
"FIFA 23" жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлиши борасида ўз тахминларини билдирди.
"FIFA 23" компютер ўйини яратувчиси "EA" симуляцияда Бразилия, Аргентина, Франция ва Германия жамоалари ўз гуруҳларида муаммосиз ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишганини маълум қилган.
Унга кўра, АҚШ жамоаси "B" гуруҳида ғолиб чиқади ва Англия иккинчи ўринни эгаллади. “H” гуруҳидан Португалия ва Жанубий Корея терма жамоаси плей-оффга йўл олишади.
"FIFA 23" симуляциясидаги ЖЧ-22 финал босқичи иштирокчилари ва жадвали:
Шунингдек, ЖЧ-22нинг "Олтин тўп"и Лионел Мессиага, "Олтин қўлқоп" эса Эмилиано Мартинесга берилишини башорат қилган.
Руи Патрисиу (Португалия), Доминик Ливакович (Хорватия) ва Алиссон (Бразилия) бир хил очко жамғарган бўлса-да, якунда Аргентина терма жамоаси дарвозабони совринни қўлга киритди, чунки унинг жамоаси турнирда олтин медаллага эга чиқиши тахмин қилинмоқда.
Қайд этилишича, FIFA 2010, 2014 ва 2018 йиллардаги сўнгги учта жаҳон чемпионатлари ғолибларини тўғри башорат қилган.
Фикрлар