ФИФА футболчилари ЖЧ-2018да иштирок этган клублар учун пул тўлади, энг кўп маблағни "Манчестер Сити" олди

ФИФА расмий сайти футболчилари ЖЧ-2018да иштирок этган клубларга қанча миқдорда компенсация тўлагани ҳақида маълум қилди.

Бу борада АПЛ клублари етакчи бўлишди. ФИФА инглиз клубларига жами 37,4 миллион доллар тўлаган. Улар орасида "Манчестер Сити" энг кўп маблағга эга бўлди - 5 миллион доллар. Кучли бешликдан эса "Тоттенхэм" (4,3 млн), "Челси" (3,8 млн), МЮ (3,7 млн) ва "Ливерпуль" (2,6 млн) клублари жой олишди.

Испания Ла Лигаси клублари эса 22,6 млн доллар билан бу борада АПЛдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Испан клублари орасида эса “Реал” 4,8 млн билан етакчилик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!