ФИФА "Ливерпул"га жаҳон чемпионлигини мухлислар билан нишонлашни таъқиқлади

“Ливерпуль” футболчиларининг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблиги учун ўтказилган тақдирлаш маросими можаро билан якунланди.

Гап шундаки, мерсисайдликлар жаҳон чемпионати кубогини мухлислар билан улашишмоқчи бўлишган ва улар ўтирган трибунага чиқишмоқчи бўлишган. Бироқ, ФИФА вакиллари бу вазиятда уларни тўхтатиб қолган.

Айтиш лозимки, ФИФАнинг бу қарори хавфсизлик билан боғлиқ эди. Аммо, “Ливерпуль” футболчилари буни тўғри тушунишмади ва бунинг учун уларни танқид қилди.

Маълумот учун, шу куни финални томоша қилиш учун “Ливерпул”нинг 1 500 нафарга яқин мухлиси стадионга ташриф буюрган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!