ФИФА осиёлик футболчини оғир жазолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қатар миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ассим Мадибо 2026 йилги жаҳон чемпионатида рақибига оғир жароҳат етказган қўпол ҳаракати сабабли терма жамоанинг бешта ўйинига дисквалификация қилинди.

Ҳодиса гуруҳ босқичида Канадага қарши кечган учрашувнинг 51-дақиқасида содир бўлди. Ўйин Қатар терма жамоасининг 0:6 ҳисобидаги йирик мағлубияти билан якунланган.

Мадибо канадалик ярим ҳимоячи Исмаэль Конега нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Ушбу тўқнашув оқибатида Италиянинг «Сассуоло» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Коне катта ва кичик болдир суяклари синиши жароҳатини олди. Шу сабабли унинг тикланиш жараёни 4–5 ой давом этиши кутилмоқда.

ФИФА Интизом қўмитаси Қатар футболчисига нисбатан беш ўйинлик дисквалификация жазосини қўллаш ҳақида қарор чиқарди. Бироқ мазкур қарор ҳимоя томони томонидан ҳали ҳам апелляция қилиниши мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!