ФИФА Пелени туғилган куни билан табриклади (видео)

ФИФА матбуот хизмати ташкилотнинг твиттердаги саҳифаси орқали бразилиялик футбол қироли Пелени таваллуд айёми билан табриклади.

“Фақат у 3 марта Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Ягона ва такрорланмас Пеле бугун 79 ёшга тўлди”, - деб ёзилади ФИФА расмий твиттер саҳифасида.

Маълумот учун, Пеле фаолияти давомида "Сантос" ва "Нью-Йорк Космос" клубларида тўп сурган. Бразилия терма жамоаси сафида эса 92 та ўйинда майдонга тушиб, 77 та гол уришга эришган.