ФИФА рейтингида Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионати саралашидаги рақиблари нечанчи ўринларда?

CHERY AUTO

Бир неча кундан сўнг Саудия Арабистонида жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган учрашувлар ўтказилади. Марказлашган беллашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3 ўйинда майдонга тушади.

Tecno

Вадим Абрамов шогирдлари Сингапур (7 июнь), Яман (11 июнь) ва Саудия Арабистони (15 июнь) билан беллашади. Ўйинлар олдидан биз турли маълумотларни тақдим этмоқдамиз. Бу гал рақибларимизнинг ФИФА рейтингидаги ўрнига эътибор қаратамиз.

Ушбу жамоалар орасида шубҳасиз саудияликлар биздан анча олдинда. Май ойидаги ҳолатга кўра Саудия Арабистони 66-поғонани банд этган. Бу Осиёдаги 6-жамоа эканлигини англатади. 

Яман 145, Сингапур 159-ўринларда кўрсатилган. Биз ўйинларни ўтказиб бўлган Фаластин 104-ўринда. Вакилларимиз эса 86-поғонани банд этишган.

Comments

You must be logged in to commet!
&
LiViRpUl+ GeNeO
03/06/2021 05:16
Karupsiya buyicha nomer 1-