ФИФА тез орада муҳим янгиликни эълон қилади

ФИФА жорий 2019/20 йилги мавсумни номаълум муддатгача узайтириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Бу қарор коронавирус пандемияси даврида клубларга ўз тақдирларини ўзлари ҳал қилиш имконини беради. Бундан ташқари, миллий чемпионатларнинг муддатидан аввал якунланмаслиги учун ҳам хизмат қилади.

ФИФА, шунингдек, ёзги трансферлар муддатига ҳам ўзгартириш киритади ва клубларга ёзда ўз ниҳоясига етадиган футболчиларининг шартномаларини автоматик узайтиришга рухсат беради.

Юқоридаги хабарлар яқин 48 соат ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!