ФИФА яна эски қоидаларга қайтмоқчи
ФИФА футболда офсайдни аниқлашнинг эски форматига қайтишни ўйламоқда.
Sky Sport Italia хабарига кўра, офсайд позицияси фақат ҳужумкор футболчи ва ҳимоячи ўртасида кўзга кўринадиган бўшлиқ бўлганда қайд этиладиган вариант ўрганилмоқда.
Ҳозирги қоидага кўра, ҳужумдаги футболчи агар жамоадоши узатмани бошлаганида, танасининг қўлларидан бошқа жойи рақиб футболчисидан олдинга чиққан бўлса, офсайд деб ҳисобланади.
Италия футбол федерацияси янгиликни келаси мавсумдан бошлаб U-18 ёшлар чемпионатида C Серия ҳакамлари иштирокида синаб кўришни таклиф қилди.
Аввалроқ VAR технологияси ҳам биринчи марта айнан Италияда синовдан ўтказилган эди.
Фикрлар