ФИФА янги рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоаси нечанчи ўринда?

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жаҳон терма жамоаларининг 16 июль ҳолатига кўра, янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Ушбу рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнини сақлаб қолиб, рўйхатнинг 85-поғонасидан жой олган. Осиё мамлакатлари терма жамоалари ўртасида бу 12-кўрсаткичдир. Ўзбекистон Марказий Осиё вакиллари орасида Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан юқорида бормоқда.

Осиё жамоалари ўртасида жаҳон рейтингида 28-поғонада қайд этилган Япония пешқадам. Эрон ва Жанубий Корея футболчилари қитъамизнинг кучли учлигидан жой олди.

Жаҳон рейтингида Бельгия, Франция ва Бразилия терма жамоалари етакчилик қилмоқда.

Кучли ўнлик билан танишинг:

1 (1). Бельгия — 1765 очков

2 (2). Франция — 1733

3 (3). Бразилия — 1712

4 (4). Англия — 1661

5 (5). Уругвай — 1645

6 (6). Хорватия — 1642

7 (7). Португалия — 1639

8 (8). Испания — 1636

9 (9). Аргентина — 1623

10 (10). Колумбия — 1622…

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!