ФИФА Евро-2028 саралаш қуръа ташлашидан олдин Россияни қайтариш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин
ФИФА 2028 йилда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати саралаш босқичи қуръа ташланишидан олдин Россия терма жамоасини халқаро мусобақаларга қайтариш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Sport24 нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, ФИФА ҳозирда россиялик жамоаларни халқаро мусобақаларга қайтариш бўйича турли сценарийларни ўрганмоқда.
Бироқ жараён тез тугаши кутилмаяпти. Бу, аввало, УЕФА ҳамда миллий футбол федерациялари билан кенг кўламли маслаҳатлар ўтказиш зарурати билан боғлиқ.
Европа мусобақалари тақвими ФИФА учун асосий йўл-йўриқ вазифасини ўтамоқда. Шу боис Евро-2028 саралаш босқичи қуръа ташланишидан олдин якуний қарор қабул қилиниши мақсадга мувофиқ, деб ҳисобланмоқда. Қуръа 2026 йил 6 декабрь куни Белфаст шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Агар вазият ижобий йўналишда ривожланса, Россия терма жамоаларини қайтариш масаласи Евро-2028 саралаш босқичи қуръасигача бўлган даврдаёқ муҳокама қилиниш эҳтимоли бор.
Якуний муддатлар нафакат ФИФАнинг позицияси, балки УЕФА ва Европа миллий ассоциацияларининг кейинги музокараларга қай даражада тайёрлигига ҳам боғлиқ бўлади.

Фикрлар