ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ташкилотнинг амалдаги раҳбарини танқид қилди
ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ташкилотнинг ҳозирги раҳбари Жанни Инфантинонинг олиб бораётган ишларига танқидий муносабатда бўлди.
"Жанни Инфантино футболни катта пул машинасига айлантирмоқчи. 48 та миллий терма жамоалар иштирокидаги жаҳон чемпионати, 24 та жамоадан иборат клублар ўртасидаги йирик жаҳон чемпионати, аёллар ўртасида жаҳон чемпионатидаги иштирокчилар сонининг 24 тадан 32 тага кўпайиши. Бундай қилиш керак эмас, буни ҳазм қилиш жуда қийин.
У фақат давлат раҳбарлари билан музокаралар олиб боради", - деди Блаттер Кейстоне-AТСга берган интервюсида.
Фикрлар