"Фиорентина" қишки трансферлардаги илк харидни амалга оширди

"Севилья" форварди Луис Муриэль мавсумни Италия А Сериясида якунлайдиган бўлди.

Аниқроғи, 27 ёшли колумбиялик футболчини "Фиорентина" мавсум якунига қадар ижарага олди. Бироқ, “бинафшаранглилар” мавсум яунлангач унинг трансферини 13 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Муриэль “Севилья” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида андалусияликлар сафида 65та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!