Флик: "Барса" ПСЖ ва "Бавария" даражасига бемалол ета олади!"
Ханс-Дитер Флик ЕЧЛ ярим финалларида белгиланган пенальтилар ҳақида фикр билдирди.
ПСЖ — "Бавария" (5:4) ва "Атлетико Мадрид" — "Арсенал" (1:1) учрашувларида жами 4 та пенальти белгиланган бўлиб, улардан иккитаси қўл билан ўйнаш учун қўйилган.
"Барселона" эса чорак финалда "Атлетико Мадрид"га қарши баҳсда мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган (0:2, 2:1).
"Ҳозир бу ҳақда ўйлашни истамайман. Бу аллақачон ўтмишда қолди. Иккала ўйинни ҳам томоша қилдим ва шунчаки ундан завқ олишни истадим.
ПСЖ ва "Бавария" даражасига етиш мумкинми? Албатта, 100 фоиз", — деди Флик.

Фикрлар