Флик "Эльче"га қарши ўйиндан сўнг футболчиларини мақтади

  • 03 Nov 14:58
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик Ла Лиганинг 11-турида "Эльче"га қарши 3:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.

Tecno

"Жамоамдан жуда мамнунман. Интенсивлик ва босим менга ёқди. Шу билан бирга, "Эльче" ҳам яхши ўйнади. Биз олдинги учрашувларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик. Бутун жамоа сифатида прессинг қўлладик, тўпни яхши назорат қила олдик, деб ҳисоблайман. Бугунги ишимиздан мамнунман. Илк голларимиз айнан шундай босим натижасида юзага келди. Бу эса менга ёқди.

Энг муҳими — ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритиш. Менга ўйин услуби ёқадиган клубга қарши яхши прессинг қилдик, юқори интенсивликда ўйнадик. Яна гол уриш имкониятларимиз бўлди, рақибда ҳам шундай вазиятлар бор эди. Агар ҳар икки жамоа ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланганида, ҳисоб 6:2 ёки 5:2 бўларди".

Ламин Ямал ҳақида

"Унинг жароҳати доимий назоратда бўлиши керак. Ямал жуда интизомли йигит. У машғулотлар ва муолажаларни бажариб боряпти. Лекин айтиш мумкинки, жароҳат ҳали бутунлай ўтиб кетгани йўқ: баъзан қайтади, баъзан йўқолади. Бу билан қандай курашишни ўрганиш зарур", — деди каталонияликлар бош мураббийи.

Comments

You must be logged in to commet!